ЭЗГУЛИКЛАР ОСТОНАСИ
Кутубхонамизга кейинги пайтларда китобхон ўқувчилар ташрифи кўпаймоқда. Бунда Президентимиз олға сурган 5 ташаббусдан келиб чиқадиган вазифаларнинг ёш авлод шуурига тўғри сингдириб борилаётганлигининг аҳамияти катта. Айниқса, кутубхонамизга тақдим қилинаётган лотин алифбосидаги бадиий асарлар ёшлар орасида қўлма-қўл бўлаётгани мутахассис сифатида мени қувонтиради.
Ҳар қандай эзгуликнинг остонаси кутубхона эканини ўқувчилар, уларнинг ота-оналари тобора теранроқ англаб бормоқдалар.
Яқинда мактабимиз директори Зулхумор Каримова ташаббуси билан «Китобим – офтобим», «Бир болага беш китоб» акциялари ўтказилди. Тадбирда иштирок этган меҳмонлар китобнинг чин дўст, кўмакчи экани, унга суянган асло кам бўлмаслиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдиришди. Шу куни акция доирасида кутубхонага бадиий, илмий, оммабоп асарлардан иборат китоблар совға қилинди. Бундай тадбирларни чорак якунига қадар яна бир бор уюштириш ва қатнашувчилар контингентини кенгайтириш ғояси илгари сурилди.
Зулфия БУВАҚОРИЕВА, 29-мактаб кутубхоначиси.

