ЁШЛАР ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабда мамлакат ёшлари билан бўлиб ўтган учрашувда берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Мингбулоқ тумани мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси «Ўзархив» агентлиги раҳбари Улуғбек Юсупов, шу агентликнинг ёшлар етакчиси Мирпўлат Мирзааҳмедов ва вилоят архив иши бошқармаси раҳбари Нурали Аҳмадалиев иштирокида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоят давлат архивида фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ ёшлар, НамДУ архившунослик йўналиши талабалари, уларнинг устозлари Бекзод Аббосов ва Аъзамжон Тўхтабоевлар қатнашдилар.

Очиқ мулоқотда ёшлар ўзларини қийнаб келаётган масалалар ва уларнинг ечимлари, замонавий архившунос кадрларни тайёрлаш, муаммо ва камчиликлар юзасидан саволларига жавоб олдилар.

Ҳусниддин СОЛИХОНОВ, туман давлат архиви архивчиси.