АКМЛАРДА КИТОБ ФОНДИНИ КОМПЛЕКТЛАШ

Ахборот-кутубхона фондига ахборот-кутубхона ресурс(АКР)лар келиб тушишини ҳисобга олиш, уларни доимий, узоқ муддатли ва вақтинча сақланадиган АКРларга ажратиш йўли билан амалга оширилади. АКРларнинг бепул мажбурий нусхаларини доимий сақлаш шарти билан ахборот-кутубхона муассасаларига келиб тушадиган республикада чоп этилган ҳамда маҳаллий АКРлар, шунингдек, депозитар сақлаш учун қабул қилинадиган  АКРларнинг битта нусхасига инвентарь рақами берилиб, доимий сақлаш, АКРнинг тури, унинг ҳажми, мавзуси ва бошқа формал белгиларидан қатъи назар, китобхонларнинг кундалик ва прогноз қилинадиган талабини қондириш учун мўлжалланган ахборот-кутубхона ресурслари уларга инвентарь рақами берилиб, узоқ муддат сақланиши учун ҳисобга олиниши керак. Китоб муаллифлари, ташкилотлар, фойдаланувчилар ва бошқалар томонидан ахборот-кутубхона муассасасига ҳадя сифатида олинган ахборот-кутубхона ресурслари (китоблар, альбомлар, бошқа нашрлар) ҳадя қилиш далолатномаси асосида ахборот-кутубхона муассасасининг фондига киритиш учун қабул қилинади ва ўрнатилган тартибда ҳисобга олиниб, фондга киритилади. Шу ўринда бугун ахборот-кутубхона марказларида аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтиришга, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини ривожлантиришга хизмат қиладиган, илмий ва бадиий жиҳатдан юксак китобларга бўлган талаб ва эҳтиёжни ўрганиш, адабиётларнинг умумий буюртмаларини шакллантириш ҳамда буларни такомиллаштириб бориш куннинг муҳим ва долзарб вазифасидир.

Жамила ПЎЛАТОВА туман ахборот-кутубхона маркази китоб фондини сақлаш,  шакллантириш ва уларга  ишлов бериш хизмати раҳбари.