БИЛМАЙИН БОСИЛГАН ҚАДАМ

Яқинда жиноят ишлари бўйича туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Суд мажлисида тумандаги бир таълим масканида мансабдор вазифасида ишлаган Ў.А.га нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича. Ў.А. тўгарак раҳбари Н.В.нинг «Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари» республика кўрик-танловида биринчи ўринни олганини билиб, ундан вилоят бошқармаси раҳбари Х.М.га 200 АҚШ доллари бериши лозимлигини айтади. Н.В.дан 100 АҚШ доллари ва 955000 сўмни қўлга киритган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ходимлари томонидан  ашёвий далиллар  билан қўлга  олинган.

Суд Ў.А.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва  28, 211-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топиб, унга энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баробари миқдорида 11150000 сўм жарима жазоси тайинлади ва давлат фойдасига ундирилишини белгилади.

Ж.МАМУРОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг раиси,

Илҳомжон АЛИМАТОВ, туман прокурорининг катта ёрдамчиси.