БЎЙИН ТОВЛАШ ОҚИБАТИ

Маҳкум С.И. 2015 йилда жиноят ишлари бўйича Тўрақўрғон туман суди ҳукмига кўра, ЖКнинг бир неча қисм ва моддалари билан 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Бир йилдан сўнг жазонинг қолган қисми ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилди. С.И. бунга шукур қилиш ўрнига 1 йил 5 ой муддатни ўтагач, жазонинг қолган қисмини ўташдан турли баҳоналар билан бўйин товлай бошлади. Натижада туман ИИБ судга тақдимнома киритди.

Жиноят ишлари бўйича туман суди шу йил 26 февраль куни мазкур ишни кўриб чиқди ва ЖКнинг 46-моддасига асосан С.И.га жазонинг ўталмай қолган қисми 2 йил 1 ой 19 кунни озодликни чеклаш жазосига алмаштириш ҳақида ажрим чиқарди.

Нуриддин АҲМЕДОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди архив мудири.