ЖАРИМАГА САБАБ БЎЛАДИ
Вилоят ҳокимининг 2020 йил 3 февралдаги 27-Ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида шаҳар ва туманларда манзарали, мевали ва бута кўчатлари ўтқазилиши давом этмоқда. Бу ўтқазилаётган кўчатлар инспекциямиз томонидан назорат қилинади. Агарда ушбу ўтқазилаётган ҳамда бошқа ҳудудлардаги дарахт ва кўчатларни кўчириб олиб кетиш ва синдириш ҳолатлари аниқланса, ҳуқуқ инспекцияси томонидан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробаридан 10 баробаригача жарима жазоси қўлланилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 79-моддаси 1-қисми бўйича ундириб олиниши маълум қилинади.
Барчамиз амалдаги тартиб-қоидаларга эътиборсиз бўлмайлик.
Мансур САИДОВ, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман инспекциясининг бош мутахассиси.

