ОТА-ОНАЛАР МАМНУН
Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббус ижроси 1-«А» синф ўқувчилари таълим-тарбиясида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Нишонланадиган ҳар бир сана, тарихий кунга атаб синф ва мактаб миқёсида тадбирлар ташкил этиб келаман. «Устоз отангдек улуғ», «Мен шу юрт фарзандиман» номли тадбирлар шулар жумласидан.
Яқинда ўқитувчилар ва ота-оналар эътиборига «Келажак бунёдкоримиз» номли кечани ҳавола этдик. Унда ўқувчиларимдан М.Раҳимбоева, М.Маҳмуджонов, М.Абдураҳимова, Ж.Носиржонов, О.Маҳмуджоновалар ўзларининг шеър, қўшиқ ва рақслари билан фаол иштирок этишди.
Назирахон КАРИМОВА, 29-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.

