ХАЙРЛИ ЯКУН
Одам зотига ҳайрон қоласан, киши. Жамиятда тақиқланган ишларни қилиш яхшиликка олиб бормаслигининг исботини ҳаётда кўп бора кўрган бўлса-да, ўша ноқонуний ишни қилаверади.
Қонунларимизда вояга етмаган шахснинг автомобиль бошқариши тақиқланган. 18 ёшга тўлмаган, мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ш.А. Жийдакапа – Қизилой йўлида «ВАЗ-21063» русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, тезликни ошириш оқибатида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетади ва тут дарахтига урилади. Автомашинада бўлган йўловчи Қ.М. оғир шикастланади.
Қоидабузар Ш.А. жабрланувчига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлиқ қоплаган ҳолда кечирим сўрагани, ўзаро келишув ҳақида томонлар ариза ёзганлари учун шу йил 20 февралда ўтказилган жиноят ишлари бўйича туман суди йиғилишида мазкур жиноий иш ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилди.
Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

