ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ

Боғ МФЙ ҳудудида тадбиркорлар Шаҳло Холмирзаева тикувчилик цехи ташкил қилиб, тўртта янги иш ўрни яратди. Муножат Ғафурова эса «Имкон плюс» ўқув марказини очиб, пазандачилик, ҳамширалик, тиувчилик, элита пардалар, тўқимачилик, аёллар сартарошлиги, декоратив буюмлар ясаш сирларини ўргатмоқда. Шунингдек, рус, инглиз тилларидан курслар очди. Бу ерда беш киши ишли бўлди. Тикувчилик цехи ва ўқув марказининг очилишида маҳалла ва оила масалалари туман бўлими бошлиғи ўринбосари Раъно Назарова қатнашди.