АҚЛ ГИМНАСТИКАСИ

Февраль – математика ва информатика фанлари ойлиги доирасида мактабимизнинг математика фани ўқитувчиси Садриддин Убайдуллаев  томонидан 7-синфлар ўртасида «Ёш математиклар» мусобақаси ўтказилди. Мусобақада ўқувчилар 5 та шарт бўйича беллашдилар. Умумжамоа ҳисобида 7-«А» синф ўқувчилари 1-, кейинги ўринларни 7-«Б», 7-«В», 7-«Г» синфлар жамоалари эгаллаб, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Иброҳим СОТИБОЛДИЕВ,

27-мактаб ўқитувчиси.

Фан ойлиги ҳар йили мактабимизда байрамона тарзда ташкил этилади. Бу ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада оширишда катта аҳамиятга эга. Қайсидир ўқувчига зерикарли туюлган математика фанининг сирли олами билан яқиндан таништиришда маънавий-маърифий, ақлни чархловчи тадбирлар ҳам жуда муҳимдир. Шу мақсадда 9-«Б синф ўқувчилари билан «Буни билиб қўйган яхши» тадбирини ўтказдик ва уларда фанга бўлган иштиёқни янада оширдик.

М. МЎМИНОВА, 26-мактаб  ўқитувчиси.