АҲЛИ ЗЕБОЛАРГА ЭҲТИРОМ

«Хизробод» тантаналар мажмуасида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Шу куни туманимиз ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий, маънавий ҳаётида фаоллик кўрсатаётган соҳа фидойилари ҳамда меҳнат фахрийлари таклиф этилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

Тантанада туман ҳокими М.Апақов барчани айём билан самимий табриклади ҳамда илғор, фаол хотин-қизлардан бир гуруҳига Марказий сайлов комиссияси, туман ҳокимининг «Ташаккурнома»ларини топширди.

Туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросидаги қўшиқлар рақсларга уланиб, айём кўтаринки руҳда нишонланди.

Шодиёна якунида барча иштирокчиларга байрам совғалари тақдим қилинди.

******

Байрам муносабати билан туман ҳокими М.Апақов, туман ҳокимининг ўринбосари М.Бобожановлар туман марказий касалхонаси туғруқхона ва реанимация бўлимларида бўлиб, даволанаётган аёлларни байрам билан табриклашди, беморларга қувонч улашишди.

******

Туман мактабгача таълим тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар учун байрам тадбири ташкил этилди. Шу куни соҳа ривожига ҳисса қўшаётган фидойилар эъзоз ва эътиборда бўлишди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.