ЖАВЛОНБЕКНИ ТАБРИКЛАНГ
Наманганлик 11 нафар ўқувчи Республика очиқ фан олимпиадасида ғолиб чиқиб, муддатидан аввал талабаликка қабул қилинди. Улар сафида туманимиздан 10-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Жавлонбек Тўлқинбоев ҳам бор. Жавлонбек кимё фанидан 3-ўринни қўлга киритди. Бунда унинг устози Нозима Мирзааҳмедованинг ҳам ҳиссаси катта.
Наманган вилояти вакиллари умумжамоа ҳисобида республика бўйича 2-ўринни эгалладилар ҳамда ташкилотчилар томонидан талабалик сертификати, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.1-ўринни олган талабалар Шарда университетига гранд асосида қабул қилинади. 2-ўрин эгаларига Шарда университетига 50 фоиз, 3-ўринни эгаллаган ўқувчиларга 30 фоиз контракт тўловга имтиёз берилади. Сертификатлар 3 йилгача ўз кучини сақлаб қолади.
Муқаддас ЎЛЖАБОЕВА, 10-мактаб ўқитувчиси.

