НАШАФУРУШ ҚЎЛГА ТУШДИ
Яқинда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида назорат-харид тадбири ўтказилди. Тадбир давомида Уйчи туман фуқароси М.Ю. 5 дона гугурт қутисидаги қадоқланган гиёҳвандлик моддасини 500 минг сўм эвазига пуллаётган вақтда қўлга олинди. М.Ю.нинг яшаш хонадонига бориб, текширув ўтказилганда ҳам целлофан пакетда ўткир ҳидли гиёҳвандлик моддаси қонунга хилоф равишда сақлангани аниқланди. Уларни холислар иштирокида кўздан кечириб, баённома орқали текшириб кўриш учун олинди. Энди М.Ю. қилмиши учун қонун олдида жавоб беради.
Лочинбек ТЎРАЕВ, вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБ тергов гуруҳи терговчиси, катта лейтенант.

