СИФАТ ТАНЛОВИ – СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ГАРОВИ
Ўзбекистон Республикаси монополияга қарши курашиш қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ташаббуси билан 23-мактабда соғлом овқатланиш тамойилларини оммалаштириш, ёшларнинг жисмоний фаоллик даражасини ошириш ва соғлом турмуш тарзини олиб боришга ўргатиш, уларнинг истеъмолчилик билими ва саводхонлигини юксалтириш мақсадида 15 март – Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Сифат танлови – соғлом овқатланиш гарови» мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди. Тадбирда монополияга қарши курашиш қўмитасининг вилоят бошқармаси вакили А.Тожибоев, туман «Саломатлик маркази» бўлими мудири А.Дадахонов, туман СЭОМ ходими О.Қаюмовлар иштирок этиб, мавзуга доир тушунчаларини ўқувчилар билан ўртоқлашдилар.

