ЁШ КИТОБХОНЛАР МУСОБАҚАСИ
Мактабимиз кутубхонасида 5 та муҳим ташаббуснинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган тўртинчи ташаббуснинг ижроси бўйича бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Яқинда 4-синф ўқувчилари ўртасида «Энг яхши китобхон ўқувчи» танлови уюштирилди. Ўқилган китоблар рўйхатини ёзиш, севимли китоб тақдимоти, саволларга жавоб бериш бўйича ташкил этилган танловда фахрли биринчи ўринни 4-«В» синф ўқувчиси Ойдина Неъматжонова, иккинчи ўринни 4-«А» синф ўқувчиси Шаҳло Муҳаммадабдуллаева эгаллашди. Мусобақа якунида иштирокчиларга кутубхонамиз томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Шоира САЙДАЗИМОВА, 10-мактаб кутубхоначиси.

