ЁШ ТАРЖИМОНЛАР БЕЛЛАШУВИ

Беш муҳим ташаббус доирасида ўқувчиларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини орттириш, иқтидорли ўқувчиларни кашф этиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида мактабимизда тумандаги 4-синфлар ўқувчилари ўртасида «Young Learners» (Ёш таржимонлар) кўрик-танловининг ҳудудий босқичи ўтказилди. Танловнинг тинглаб тушуниш, тест, гапириш ва эркин мавзу шартларини ўқувчилар маҳорат билан бажаришди. Якунга кўра, мактабимизнинг 4-синф ўқувчиси Сарвиноз Иброҳимова 93 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади.

Инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ўқувчиларимизнинг инглиз тилида бийрон-бийрон гапиришлари, инглизча қўшиқ куйлашлари, саҳна кўринишларида ўз маҳоратларини кўрсатишлари ҳамма устозлар қатори мени ҳам қувонтирди ва янги режалар тузишга ундади.

Карима ПЎЛАТОВА, 6-мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси.