ЎҚУВЧИЛАР ФАОЛЛИГИДА

Мактабимизда «Беш ташаббус – беш имкон» мавзусидаги туман семинарида ўқувчиларимиз томонидан расм, мусиқа ва санъат, компьютер технологияларини мукаммал ўрганиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, меҳнат, чорвачилик ва пазандачилик ишлари бўйича кўргазмалар намойиш этилди. Шунингдек, китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» танловининг мактаб босқичи ўтказилди. Якунда фахрли 1-ўринни 10-«Б» синф ўқувчиси Нуриддин Иброҳимов эгаллаган бўлса, Муслима Исмоилова ҳамда Юлдузхон Толибовалар 2-, 3-ўринларни  банд этишди.

Ғолиб ва совриндорларга туман ҳокимининг ўринбосари А.Абдураҳмонов, 1-сектор вакили Ш.Камоловлар «Ташаккурнома» топширишди ҳамда китоблар совға қилишди.

Мунаввар ҲАЙДАРОВА, 9-мактаб кутубхоначиси.