ВИЛОЯТ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!
Вилоят аҳолисига асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ун, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа турдаги маҳсулотлар жойларда узлуксиз сотилишини таъминлаш, нарх-наво сунъий ошиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида Наманган вилоят ҳокимлигида вилоят штаби ташкил этилиб, ўз фаолиятини бошлади.
Мазкур штаб солиқ органлари ва прокуратура ҳузуридаги департамент, молия ва монополия ходимлари билан биргаликда доимий ва қатъий назорат асосида ишламоқда.
Мамлакатимиз озиқ-овқат маҳсулоти билан ўзини-ўзини таъминлай оладиган диёр бўлиб, барча зарур озиқ-овқатлар ҳамда халқ истеъмол моллари захираси яратилган. Вилоятимизнинг барча ҳудудларидаги бирон бир бозор, савдо дўкони ёки овқатланиш шохобчаси ёпилишига йўл қўйилмайди.
Вилоятимиз ҳудудида озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги ёки нарх-наво билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз, штабнинг ишонч телефони (тел.: +99869 227-14-30) билан боғланинг. Наманган вилояти ҳокимлиги.

