ЖОРИЙ ЙИЛГИ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТАСДИҚЛАНДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлан-тириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида»ги Фармони имзоланди.

Давлат дастури 284 та банддан иборат бўлиб, унда умумий қиймати 18,2 трлн. сўм ва 10,3 млрд. АҚШ долларига тенг лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.

Жорий йилнинг 1 майига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий Мажлисига ҳисоб берадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил органни тузиш ишлари якунига етказилади.

Мазкур Дастурда 2020 йил 1 майдан фақат томонларнинг (прокурордан ташқари) мурожаати бўлганда прокурорнинг суд қарори қонуний кучга кирган ишларни суддан талаб қилиб олиши мум-кинлиги белгиланмоқда.

2020 йилда пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажини тасдиқлаш ва иш ҳақи миқдорини белгилашда архив маълумотларини тақдим этмасдан: 2005-2016 йиллар даври учун жамғариб бориладиган пенсия тизимига мажбурий бадаллар тўғрисидаги маълумотлардан;

2016-2018 йиллар даври учун пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларни якка тартибда ҳисобга олишни марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан;

2019 йил учун фуқаролар иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри маълумотларидан фойдаланиш бўйича механизм жорий этилиши белгиланди.

Шунингдек, 2020 йилда лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни камида икки баравар қисқартириш, йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий қилган ҳолда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 60 фоизга етказилиши, 2020-2021 ўқув йилидан ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштирилиши ва олий таълим муассасаларида асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар 2 баравар қисқартирилиши, 2020 йил 1 сентябрдан мактабларда болаларни электрон ўқитиш бўйича тажриба тариқасидаги ахборот тизимлари қоғоз ҳужжатларни бекор қилган ҳолда жорий этилиши белгиланган.

Х.ТЎЙЧИБОЕВ,

туман Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси,

У.РЕЖАББОЕВ, мутахассис.