КОРОНАВИРУС ҲАҚИДА ЎН САВОЛГА ЎН ЖАВОБ
1. Нега бу бу касаллик коронавирус деб номланди?
-Вируснинг микроскопик кўриниши худди тожга ўхшаб (коронага ўхшаб) кўринганлиги учун шундай ном билан аталган.
2. Нега янги вирус COVID – 19 деб ёзиляпти ?
-Чунки бу вирус 2019 йилнинг декабрь ойида Хитой Халқ Республикасининг Ухан шаҳрида топилиб, зотилжам касаллигининг янги белгиларини берган.
3. Қаердан келиб чиқди бу касаллик?
-Асосий инфекция манбаи ёввойи ва уй ҳайвонлари ва бемор одам.
4. Қандай юқади?
-Касаллик ҳаво томчи йўли билан юқади.
5. Касалликнинг яширин даври қанча?
-Касалликнинг яширин даври 14-21 кун.
6. Касаллик юқтириб олингандан кейин бемор деб топилса неча кунда белгилари намоён бўлади?
-Касаллик белгилари 2-4 кунда пайдо бўлади.
7. Қандай белгилари кузатилади?
-Белгилари худди грипп ва ўткир респиратор шамоллаш касаллиги белгиларига ўхшаб кетади. Яъни
-юқори ҳарорат;
-бурундан шилимшиқ оқиши (тумов белгилари);
-умумий ҳолсизлик;
-нафас олганда кўкракда оғриқ сезгилари бўлиши;
-қуруқ йўтал;
8. Уй шароитида қандай фарқлаб, гумон қилишимиз мумкин?
-Касаллик тез авж олади. Қуруқ йўтал кучайиб, нафас олиш қийинлашади. Умумий ҳолсизлик белгилари оғир ўтади.
9. Касаллик белгилари пайдо бўлиши билан нима қилиш керак?
-Юқоридаги белгилар пайдо бўлиши билан яқин орадаги шифохоналарга тезлик билан мурожат қилиш керак.
10. Касалликнинг олдини олиш мумкинми?
-Албатта, тез-тез қўлларни совунлаб ювиш;
-керак бўлмаса қўлларни оғизга, бурунга, кўзга тегизмаслик;
-тез-тез кўк ва лимонли чой ичиш;
-аҳоли кўп тўпланган омма орасига бормаслик, бориш керак бўлса, ҳимоя маскаларидан фойдаланиш;
-йўталганда, аксирганда оғизни дастрўмол билан ва тирсакни буклаган ҳолда оғизни беркитиш;
-грипп билан оғриган беморлар билан алоқа қилмаслик;
-кун давомида оч қолмасликка эътиборли бўлиш.
Дилором МАМАТХОНОВА,
вилоят ССБ АСТТҚҚ ва ЖФО бўлими мутахассиси,
Абдимуталли НИШОНОВ, туман СЭОМ бош врачи.

