МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

Жиноят ишлари бўйича туман судида Исломобод МФЙ фуқароси М.М.нинг иши кўриб чиқилди. Туман ИИБ томонидан киритилган тақдимномада М.М. жиноят ишлари бўйича туман судининг 2019 йил 7 августдаги қарори билан ўрнатилган маъмурий назоарт қоидаларини бузгани учун ушбу назорат муддатини узайтириш сўралган.

Юқоридагиларга кўра, суд М.М.га нисбатан маъмурий назорат муддатини 6 ойга, яъни 2020 йилнинг 7 августига қадар узайтаришга қарор қилди.

Н.АҲМЕДОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг архив мудири.