МУНОСИБ ТАҚДИРЛАНДИ
Аввал хабар қилганимиздек, 10-12 март кунлари туманимизда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғи, вилоят ҳокими – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг тегишли буйруқлари ижросини таъминлаш юзасидан «Бошқарув органлари, фавқулодда вазиятлар давлат тизими ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати» мавзусида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи якунига бағишлаб туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан ташкил қилинган матбуот анжуманида вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Қосимали Аҳмедов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳромжон Нурматов, туман ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғи Муҳаммадаюбхўжа Апақов сўзга чиқдилар.
Матбуот анжуманидан сўнг туман ҳоким-лигининг мажлислар залида ўқув машқи якунига бағишланган йиғилиш бўлди.
Уч кунлик ўқув давомида фаоллик кўрсатган меҳнат жамоалари ва соҳа ходимларига миннатдорчилик билдирилди.
Бир гуруҳ фаолларга вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, туман ҳокимлигининг «Ташаккурнома»си, эсдалик совғалари топширилди. Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати. –

