МУСТАҲКАМ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тарихда синалган, халқаро ҳамжамият эътироф этган умуминсоний ва умумбашарий ҳуқуқий қадриятларни ҳамда халқаро меъёрларни ўзида мужассамлаштирилганлиги билан ҳам демократик Конституциядир.

Дарҳақиқат, Конституциямиз миллий анъаналаримиз, бугунги дунё эришган ютуқлар, андозаларга муносиблиги билан ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Ўз навбатида, бу фахр ва ифтихор туйғуси қалбларимизда Конституциямизга ҳурмат, ватанпарварлик ва инсонпарварликни қарор топтиради. Бу эса халқнинг садоқатини мустаҳкамлайди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, энг аввало, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар томонлама ўрганишимиз, унинг талаблари ва меъёрларини онгимизга сингдиришимизни бугунги куннинг ўзи талаб қилади.

Чунки Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бу – истиқлол ва мустақил Ватанимиз рамзи. Юртимизда яшаётган, миллати, тили ва эътиқодидан қатъи назар, барча инсонлар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя.

Шуҳрат ҚАЮМОВ, ИЖҚК департаментининг туман бўлими бошлиғи.