«ПАСТГУЗАР»НИНГ ЯНГИ БИНОСИ

12 март куни Пастгузар маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

3327 киши истиқомат қиладиган мазкур маҳаллада бу шодиёна Наврўз тантаналарига уланиб кетди. Унда туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов қатнашиб, самимий тилаклар билдирди.

-110 миллион сўм маблағ эвазига қурилган бинонинг 35 миллион сўми маҳаллий бюджетдан, қолгани ҳомийлар ҳисобидан амалга оширилди, -дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Нодирбек Шарипов. -Бунда Тўрамирза Сайдазимов, Абдухалил Раҳимов каби фаоллар ва ҳомийларимизнинг кўмаги катта бўлди. Бинода бешта хона мавжуд бўлиб, 15 миллион сўмлик жиҳозлар билан ҳам таъминланди. Яна бир эътиборли томони, маҳалла идораси ёнида тадбиркор Абдухалил Қосимов томонидан бино қурилиб, янги иш ўринлари яратилмоқда. Учта хонадан иборат мазкур бинода Гулчеҳра Шарипова тикувчилик цехи, Юлдуз Турдиқулова ўқув маркази ташкил этди. Тез кунларда «Гўзаллик салони» ҳам иш бошлайди. Шу куни маҳаллада истиқомат қилувчи Аброрбек ва Аҳрорбек Аҳмаджоновларнинг хатна тўйи ҳам бўлиб ўтди. Дошқозонда сумалак пиширилди, келган меҳмонларга ош тарқатилди. Меҳр ва саховат, эзгулик байрами Наврўз шодиёналари туман маданият маркази «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаларининг куй-қўшиқлари билан янада файзли бўлди.