«УЙЧИНОМА» ГАЗЕТАСИ ЖАМОАСИ ВА ИЖОДКОРЛАРГА

Муҳтарам ва қадрдон, жамиятимизнинг энг илғор ва фаол қатламида ижод қилувчи жонажон газетамиз ходимлари ва ижодкорлар, жамоатчи мухбирлар, ўткир қалам соҳиблари!

Бугун, 20 март куни барчамиз учун азиз ва қадрли бўлган туманимизнинг ягона нашри – «Уйчинома» газетаси табаррук 85 ёшни қаршилади.

Бу йиллар давомида қанчадан-қанча номи вилоят, республикада ҳали-хануз эъзоз ва эҳтиром билан тилга олинадиган  журналистлар яшаб, ижод қилди. Эндиликда мана шу ҳазрати инсонларнинг эзгу ишларини муносиб давом эттираётган Сиз – ёш ижодкор ҳамюртларимиздан биз, бутун туман аҳли ҳар қанча фахрлансак, арзийди. Ижодкор зиёли учун оғир ва машаққатли синовлар даврини мардонавор енгиб ўтган ва ҳозир ҳам шундай заҳматлар гирдобида ҳеч  оғишмай, туман аҳли қалбига маърифат улашаётган сиздай фидойи қатламнинг ҳаёт ва ижод йўли бизлар учун ўрнак  ва намунадир. Ижтимоий-иқтисодий ҳаётимизнинг қувончли ва оғир дамларида сиз бизга энг ишончли дўст ва умид маёғини ёқувчи суянч бўлиб келгансиз.

Камтарона қалб, кичик кўнглингиз билан улкан ишларга қанот, келажак орзуларга куч-қувват бағишлашга доимо шай турган Сиздай зиё аҳлига бу ёруғ оламнинг барча эзгуликлари йўлдош бўлсин.

«Уйчинома»нинг 85 баҳори муборак, азизлар!

Муҳаммадаюбхўжа АПАҚОВ, Уйчи туман ҳокими, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси.