ЁШ КИМЁГАРЛАР
«Илм инсонни улуғлайди», нақли бежизга айтилмаган, зеро инсонни юксалтирувчи омилларнинг энг олийси илм олишдир. Яқинда мактабимизда ўтказилган «Ёш кимёгарлар» кўрик-танловининг ҳудудий босқичи бунинг ёрқин далили бўлди.
Таништирув, қизиқарли савол-жавоблар, кимё фанининг жамиятдаги аҳамияти шартлари бўйича ўтказилган танлов якунига кўра, 1, 6, 10, 26, 36, 37, 38, 40-мактаблар ўқувчиларидан иборат «Кристалл» жамоаси биринчи ўринни эгаллади.
Нодира ИНОМОВА, 1-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси.

