ЎЛКАМИЗДА БАҲОР НАФАСИ

Юртимизда гўзаллик ва яшариш фасли баҳор. Бутун олам яшилликка бурканмоқда. Меҳр-мурувват айёми ҳисобланган Наврўзи олам яқинлашмоқда.

Байрам арафасида мактабимизнинг истеъдодли ўқувчилари иштирокида «Ўлкамизда баҳор нафаси» деб номланган мусиқий тадбир бўлди. Унда ота-оналар ҳам иштирок этишди. «Ёш адабиётчилар» тўгараги аъзолари ижро этган қўшиқлар, шеърий чиқишлар барчага манзур бўлди. Ёшларни ватанпарварликка чорловчи саҳна кўриниши томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Дилдора МАМАТХОЖАЕВА, 40-мактаб ўқитувчиси.