КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Ҳозирги кунда бутун дунёни ва инсониятни ташвишга солаётган коронавирус инфекциясига чалинганлар сони дунё бўйича ярим миллиондан ортди. Республикамизда ушбу рақамлар 220 нафардан ортмоқда. Шу билан бирга, минглаб инсонлар ушбу вирус натижасида ҳаётни тарк этди, ачинарлиси, бу рақамлар ҳар сонияда ўзгармоқда.
Халқимиз вазиятни тўғри тушунган ҳолда, барча қоидаларга амал қилмоқда, аммо орамизда вазиятни тўғри баҳоламасдан, қоидаларга амал қилмаётган ва ўзини, яқинларини ҳамда бир сўз билан айтганда, жамиятнинг соғлиғи ва ҳаётини хавф остига қўяётганлар ҳам орамизда учраб турибди.
Ушбу ҳолатларни инобатга олган ҳолда, ҳукуматимиз томонидан бир қатор кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўрилмоқда. Ушбу чоралар албатта, шу мамлакатда яшаётган ҳар бир фуқаронинг соғлиғи учун қилинаётган саъй-ҳаракатлардир.
Касалликнинг олдини олишда тиббиёт ходимлари жонбозлик кўрсатишмоқда. Жумладан, тиббиёт ходимлари ва кенг жамоатчилик томонидан коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қатор қоидалар ишлаб чиқилди. Булар қуйидагилар:
-карантин вақтида чет давлатларга чиқишдан чекланиш;
-жамоат жойларига ва одамлар тўпланиб турган жойга бормаслик;
-карантин қоидаларига, шу жумладан, шахсий гигиена қоидаларига ва тозаликка риоя қилиш, қўлни тез-тез яхшилаб совун билан ювиш, уйни тоза ва озода сақлаш, уйни дезинфекция қилиб туриш;
-кўчага беҳудага чиқмаслик, агарда чиқиш лозим бўлса албатта, маска ва тиббий қўлқоп билан чиқиш;
-кўчага чиққандан кейин албатта, ювиниш ва кўчада кийилган кийимларни ечиб, уларни яхшилаб ювиш;
-агарда сизда иситма ва гриппнинг аломатлари пайдо бўлса, уйда қолиш ва зудлик билан шифокорга телефон орқали мурожаат қилиш;
-кўзингиз, бурнингиз ва оғзингизни қўл билан ушламаслик, сув билан чайиш;
-кўпроқ суюқлик ичиш;
-иммунитетни оширувчи озуқаларни истеъмол қилиш.
Унутманг, коронавирус инфекциясига чалинмасликнинг асосий шарти уни юқтириб олмасликдир. Бунинг учун юқоридаги қоидаларга риоя қилиш лозим.
М.ИКРАМОВА,
Тошкент тиббиёт академияси магистранти.