Пандемия уйимизга михлаб қўйган бўлса-да, томорқада меҳнат қилишдан маҳрум этолмайди

Президентимиз томонидан ўтказилган видеоселекторда Уйчи туманининг томорқачилик борасидаги тажрибаси намуна сифатида тилга олинди. Албатта, бу биз учун фахр туйғусини бериш билан бирга, зиммамизга масъулият ҳам юклайди. Қайси маънодаки, ушбу тажрибани республикамизнинг бошқа ҳудудларида оммалаштиришимиз, бошқалардан эса янги методларни ўрганишимиз давр талаби. Муҳими, бир жойда тўхтаб қолмаслик. Касб тақозоси, яъни депутатлик ортидан жойларда аҳоли билан учрашувларга чиққанимда, бунга алоҳида эътибор қаратиб келмоқдаман.
Барно Мирзамова,
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.