БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИ – АМАЛДА

Туман мактабгача таълим бўлимида «Бешта муҳим ташаббус»нинг 4-йўналиши – аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари томонидан 7 майдан 13 майгача бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан,  онлайн тарзда «Ёш китобхон», «Китобхон оила» мавзуларида ота-оналар ва тарбиячилар билан ҳамкорликда онлайн видеороликлар қилинди, бошқарма ва туман мактабгача таълим бўлимининг телеграм тармоқларига жойланди.

«Энг яхши иншо» танловида барча мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари ва педагог-ходимлар ўртасида «Хотира абадий ва муқаддас», «Муқаддассан, фахримсан, гўзал Ўзбекистон!» мавзулари бўйича иншолар танлови ўтказилди. Унда 1-ўринни 33-МТТ мудираси Ҳабиба Бекмирзаева эгаллади. 2-, 3-ўринларни, 30, 8-МТТлар мудиралари Эътибор Ўралова, Шоира Эгамбердиевалар қўлга киритишди. Мактабгача таълим ташки-лотларининг педагог-ходимлари  ўртасида 34, 6, 37-МТТлар тарбиячилари ғолиб бўлишди.

Мактабгача таълим ташкилотининг мудира ва педагог-ходимлари онлайн тарзда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ва ҳомий ташкилот раҳбарлари билан мулоқотда бўлишди. Улар ўртасида «Энг яхши китобхон ҳудуд», «Қадрдон  масканимга китоб совға қиламан!» каби танлов ва акциялар ўтказилди. Туман бўйича барча МТТларга  ота-оналар ҳамда тарбиячилар, тадбиркорлар томонидан 322 та бадиий ва эртак китоблар совға қилинди. Айниқса, Муборак МФЙда жойлашган 33-МТТ ота-оналари фаол қатнашиб, «Қадрдон  масканимга китоб совға қиламан!» танловида фахрли биринчи ўринни эгалладилар. «Энг яхши китобхон ҳудуд» танловида 2, 3, 6, 8, 20, 30, 33, 34, 37-МТТларнинг фаол иштироки эътирофга лойиқ.

Маҳбуба АБДУЛЛАЕВА, туман МТБ мудири.