«КИТОБХОН ОИЛА» ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ

Туман ҳокимлиги, «Уйчинома» газетаси таҳририяти, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган «Китобхон миллат» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида ўтказилган  «Китобхон оила» кўрик-танлови якунланди.

Танловга тақдим этилган ижодий ишлар кўриб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:

-1-ўрин – диплом ҳамда 298500 сўмлик китоблар жамланмаси билан Кесканёр МФЙда яшовчи Неъматиллаевлар оиласи;

-2-ўрин – диплом ҳамда 180500 сўмлик китоблар жамланмаси билан Ҳуррият МФЙда яшовчи Маҳаммадалиев(Аҳмаджонов)лар оиласи;

-3-ўрин – диплом ҳамда 147500 сўмлик китоблар жамланмаси билан Пастгузар МФЙдан Маҳбуба Ёқуббоева оиласи тақдирланди.

Рағбатлантирувчи мукофот – диплом ҳамда 57000 сўмлик китоблар жамланмаси билан

-Уйчи педагогика коллежи ўқувчиси Нилуфар Ботиржонова;

-26-мактаб ўқувчилари Жамшидбек Акбаров, Маржона Акбаровалар оиласи;

-33-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Дурдона Икром-жоновалар тақдирланишди.

Ғолибларни туман ҳокими, туман маънавият ва маърифат кенгаши раиси Муҳаммадаюбхўжа Апақов самимий табриклаб, китоблар жамланмасидан иборат совғаларни топширди.

Муқаддас ФАХРИТДИНОВА, 40-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.