МАСКАНИМИЗ 35 ЁШДА
Жорий йилда қўшалоқ тантана, туманимизнинг 85 йиллиги ҳамда мактабимизнинг 35 ёшини кенг нишонламоқдамиз.
1985 йилда Ўнҳаятда ташкил этилган иккинчи таълим маскани – 29-мактаб аввал бошланғич таълимгагина ихтисослашганди. Йиллар ўтиб, умумий ўрта маълумот берувчи салобатли гўшага айланди. Ўтган ўқув йилида илк бор 11-синф битирувчиларини мустақил ҳаётга кузатишга муваффақ бўлдик.
Мактабимиз шу вақт оралиғида босиб ўтган йўли, таълим-тарбия соҳасида эришилган ютуқлар, тажрибали устозлар фаолияти, ёш кадрлар ташаббусларини ўз ичига қамраб олган видеоролик тайёрлаб, ижтимоий тармоқларга жойлаштирдик.
Уни кузатган минглаб шаҳарчамиз аҳли, вилоят ва туман блогерлари ўзларининг илиқ таассуротлари ҳақида фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришмоқда. Туманимизнинг энг тажрибали директорларидан саналган раҳбаримиз Зулхумор Каримова атрофига жипслашган аҳил педагогик жамоамиз келгуси фаолиятида ҳам ижобий натижаларга эришиб, эл-юрт ва жамиятимиз олдида муаллим деган шарафли номни оқлашга астойдил бел боғлаб, меҳнат қилишига ишончимиз комил.
Қундузхон ДАРВИШЕВА,
Муқаддас РАҲМАТУЛЛАЕВА, 29-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчилари.

