РУС ТИЛИНИ ИЖОДИЙ ТАШКИЛЛАШТИРИШ

Ўқувчиларнинг дарсга қизиқишини шакллантириш масаласига шунчаки ёндашиб бўлмайди. Уларнинг рус тилини пухта ўзлаштириш, етарли кўникма ва билимга эга бўлиши келажакда саводхон бўлишларига замин ҳозирлайди. Бу борада ўқитувчидан ҳам ижодкорлик, ҳам чуқур билимдонлик талаб қилинади.

Айниқса, рус тили фанида ўқувчиларга билимларни тайёр ҳолда баён қилиш – зерикарли метод. Чунки бундай жараёнда ўқувчи иштирокчига, тингловчига ва фақат андозага қараб ҳаракат қилувчига айланиб қолади.

Методларнинг ичида энг сер-унуми муаммоли ўқитиш тизими бўлиб, у орқали кўплаб ютуқларга эришяпмиз, десак, муболаға бўлмайди. Деярли барча ўқувчиларимиз кундалик дарс жараёнида муаммоли ўқитиш методининг бирор шаклига мурожаат қилади. Бу жараён, ўз навбатида, ўқувчида дарсга бўлган муҳаббат уйғонишига, қизиқиш ва интилувчанлик хусусиятларининг юзага чиқишига туртки беради.

Бундай дарсларни ташкил қилишнинг бир усули турли хилдаги ўйинлардан фойдаланишдир.

Дарс машғулотларида фақат бир хилдаги ўйин-топшириқлар билан чекланиб қолмай, балки кўпроқ ижодкорликка ундовчи ўйинларга эътиборни кучайтириш мақсадга мувофиқ.

Гўзал НУРМЕТОВА, 40-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.