КЎНГИЛЛАРИ КЎТАРИЛДИ

Навоий МФЙда яшовчи меҳнат фахрийси Ширмонхон ая Мамажонова ҳамда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Аҳмаджон ота Мамадалиев, Мадамин ота Абдуллаевлар хонадонларига ташриф буюрилди. Фаол фахрийлардан А.Нажмиддинов, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник  В.Мамасиддиқов, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлинмасининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари А.Отабоев, МФЙ раислари бу нуронийларни йўқлаб, эсдалик совғалари топширдилар. Умиджон СУЛТОНОВ.