МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ

Бугунги кундаги Республикада мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, карантин даврида мактаб ўқувчиларининг масофавий таълим олишлари таъминланди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда телевизион дарслар ҳамда масофавий таълим бериш жорий этилди. «Онлайн мактаб» телеграм каналлари орқали ҳавола этилган умумтаълим фанлари бўйича ўқув машғулотларини мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчилари, ўқувчилар ва ота-оналар билан бирга кузатиб, дарсларнинг ўзлаштирилишини назорат қилиб бордик.

Телевизон дарслар ва телеграм каналларидаги ўқув машғулотлари ўқувчиларнинг билим олиш жараёнида бўшлиқлар юзага келмаслигининг олдини олишга қаратилган ва ўз вақтида ташкил этилган чора-тадбир, деб ҳисоблайман.

Юқоридаги тадбирларни ташкил этган муаллималар Р.Қирғизова, Д.Ахунова, М.Давлатова, С.Ҳайдарова ва барча бошланғич синф ўқитувчиларига мактаб маъмурияти ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўз миннатдорчиликларини билдиришди. Устозлар таътил даврида ҳам тўгарак машғулотларини фаол олиб боришмоқда.

Шоира МУҲСИНОВА, 34-мактабнинг бошланғич синфлар метод бирлашма раҳбари.