ОНЛАЙН ТЎГАРАКЛАР

Коронавирус пандемияси туфайли умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун дарслар онлайн тарзда ўтказилди. Карантин талабларига кўра, бу йил мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари ҳам ўтказилмади. Қадрдон мактабларини тарк этган ўқувчиларимиз ёзги таътилга чиқишди.

Билим масканимизда ҳам дарслар онлайн тарзда олиб борилиб, тўгараклар иш бошлади. Масалан, ал-Хоразмий номли тўгаракда ҳафтада 2 кун ўқувчилар билан масофавий тарзда боғланиб, дарслар ўтказяпман. Бу каби тўгараклар ташкил этишдан асосий мақсад ўқувчилар вақтини мазмунли тарзда ўтказишдир.

Зулхумор ҚОРИЕВА, 33-мактабнинг математика фани ўқитувчиси.