УЙЧИМ

Қадим Уйчи диёрим,

Жаннатмакон гулзорим.

Мадҳингни куйламоқлик

Мақсадим ҳам шиорим.

Боғларингни мақтасам,

Сахий даланг қолади.

Ютуқларинг санасам,

Тилим, қалам толади.

Обод бўлди кўп қишлоқ,

Марказинг очди чирой.

Келажагинг хўп порлоқ,

Ҳавас қилар кўкда ой.

Эзгу ишлар бошида

Турарлар ҳоким бобом.

Тун-кун ўйлаганлари

Халқнинг  ҳаёти мудом.

Элга келган синовга

Уйчим, беряпсан бардош.

Юртдошлар омон бўлсин,

Ҳеч ким тўкмасин кўзёш.

Раҳбарлару фаоллар –

Юрт ишига тайёрлар.

Тадбиркор, шифокорлар –

Чинакам фидокорлар.

Сахий ва мард инсонлар

Ҳар қандай даъватга шай.

Бахту барака тилаб,

Пойларига гул тўшай.

Уйчим – ота маконим!

Белини боғлаб маҳкам.

Сенинг равнақинг учун

Тайёрдир Лазизбек ҳам.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.