ФАРЗАНДИДАН ЮЗ ЎГИРГАЧ…

Одам зоти, умуман, барча жонзот бу дунёда боласи, зурриёди ҳақида қайғуриб яшайди. Боласидан юз ўгирган ҳайвонотни эшитмаганман, аммо одам…

45 ёшларни қоралаб қолган, 3 фарзанднинг отаси С.М. ҳеч қаерда ишламайди, боз устига муқаддам 3 марта судланиб, жазони ўтаган. Бундан ташқари у Учқўрғон туманлараро судининг 2009 йил 18 март ва 24 июндаги ҳал қилув  қарорларига кўра, 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент тўлаб бориши лозим бўлгани ҳолда уни тўлашдан бош тортиб келган. Огоҳлантиришларга қарамай, у суд қарорини бажармаган. Алимент пули 2016 йил июлдан 2020 йил февралгача 28626840 сўмни ташкил этган. (Бу фарзандлар ҳақи!)

Шу муносабат билан ЖИБ туман судининг шу йил 20 майдаги ҳукмига кўра С.М. ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан айбдор, деб топилди ва 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Абдураҳим ҲАКИМОВ, туман прокуратураси терговчиси.