ШИФОКОРЛАР

Элу юрт бошига тушса гар ташвиш,

Кўмакка шайдирсиз сизлар ёзу қиш.

Халқда аталасиз сиз «халоскорлар»,

Бугун вирусга қалқон, шифокорлар.

Бедаво бу балони енгмоқ учун

Фидо бўлмокдасиз тинмай куну тун.

Бизга борин бахш этган фидокорлар,

Этинг вирусни гирён, шифокорлар.

Дунё йиғлаяпти вирус дастидан,

Тилга эрк берганлар тушди шаштидан.

Афсуслар чекмоқда ул гуноҳкорлар,

Сиз борсиз – яшар инсон, шифокорлар.

Либосингиз каби оппоқ қалбингиз,

Эл ичра юксакдир обрў, қадрингиз.

Халқим, Юртбошим сиздан миннатдорлар,

Аллоҳ сизни қўлласин, эй, шифокорлар!

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ, 7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.