ҚУДРАТЛИ ТАРБИЯ ВОСИТАСИ

Ҳар бир одам ўз халқининг миллий мусиқаси ва қўшиқларидан руҳий қувват олиб вояга етади. Мусиқанинг инсон қалбига, онгига таъсир кучи, қудрати беқиёсдир. Улуғ алломаларимиз инсон тарбиясида, маънавиятини юксалтиришда  мусиқанинг аҳамияти нақадар юксаклигини доимо уқтириб келишган.

Бироқ бугун яратилаётган қўшиқлар орасида мазмунан саёз, бадиий жиҳатдан ғализ, хорижий мусиқаларга ёки санъаткорларга тақлид қилаётган қўшиқлар кўпайиб бормоқда. Баъзи клипларда эса миллий маданиятимиз, ахлоқ мезонларига мос келмайдиган лавҳалар учрамоқда.

Куй, қўшиқнинг тарбиявий аҳамияти ниҳоятда катта экан, демак, бу масалага жиддий ёндашиб, жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим.

Раҳимжон ИНОМОВ, 22-мактаб ўқитувчиси.