ЗАВҚ БАҒИШЛАЙДИ

Мусиқий тарбия инсонни гўзалликка етакловчи бир восита бўлиб, у инсонга эстетик завқ бағишлайди. Ҳақиқий мусиқа асари замоннинг эстетик-ахлоқий ва сиёсий ғояларини умумлаштиради.

Инсон ҳаётини мусиқа санъатисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Санъат кишиларга фақатгина маънавий озуқа берибгина қолмасдан, жисмоний камолотга эришувида ҳам муҳим ўрин тутади. Мусиқа санъатининг ахлоқий-эстетик тарбиядаги ролини тўғри ҳис этиб, унинг ёш авлодни тарбиялашдаги аҳамиятини асло унутмаслик зарур.

Мусиқа дарсининг вазифаси болаларни гўзалликка фаол муносабатда бўлишга, ижодий ёндашишга ўргатишдан иборат бўлиб, ўқувчиларда Ватанга муҳаббат туйғусини тарбиялашда аҳамияти катта. Қолаверса, Ватанни севиш, унинг истиқболи ҳақида қайғуришга ундайди. Шу нуқтаи назардан асосий мақсад – комил инсонни тарбиялаш амалга оширилади.

Васила УМАРОВА, 8-мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси.