ИЛҒОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Жорий йилда туманимиз пиллакорлари 170 тонна «кумуш тола» тайёрлаб, шартномавий режани ортиғи билан бажардилар. Бу ютуққа ҳисса қўшган илғор касаначилар ва фаоллар инвестор – «Маржон тола файз» МЧЖ томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Жумладан, «Уйчи пиллакори» МЧЖ бош агрономи Салима Жўраева, ҳудуд агрономларидан Гулбаҳор Қўчқорова, Моҳира Жўраева, «Уйчи Янгиер саховати», «Абдухалил ота ўғли Анваржон» фермер хўжаликлари раҳбарлари Собитхон Раҳмонов, Саида Нишоноваларга телевизор ва йигирмадан ортиқ касаначи, агрономга эсдалик совғалари топширилди. Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Бекзод Мақсудов қатнашиб, мавсумда фаоллик кўрсатганларга миннатдорчилик билдирди.