ИНТЕРНЕТДАГИ ҚАЛЛОБЛИКЛАР
Технологиялар ривожланмоқда, интернет кенгаймоқда, фойдаланувчилар эса кундан-кун ортмоқда, бундай замонда уйдан туриб ҳам яхшигина пул ишлаб топиш мумкин. Ҳозирги давр интернети сизга айнан шу ҳақида дарак беришга уринади.
Бугунги кунда уйдан туриб интернет орқали хорижий ташкилотларда ишлаш, реклама ва турли хизматлар кўрсатиш орқали даромад топиш … одамларни алдаб пул ишлаш ҳам мумкин. Бизга хориж янгиликларидан хаккерлар банкдаги миллионлаб пулларни ўмараётгани ҳақида хабар беришади, лекин бизни хаёлимизга келмайдики, айрим уддабуронлар банкни ўмармасдан ҳам миллионларни топмоқда, фақат бизни ўмариш орқали. Қуйида интернетда ҳозирда кенг тарқалган фирибгарлик ва қаллобликлар ҳақида қисқача маълумот берамиз:
«Сиз сайтимизнинг миллионинчи аъзосисиз!» – бундай ёлғон хабарлар олдин жуда кўп учрарди. Сиз бирор – бир сайтга кирсангиз, сайтнинг пастки ёки юқори қисмида кичик бир рекламага ўхшаган ойна очилиб, сизга сиз сайтнинг миллионинчи ёки миллиардинчи аъзоси эканлигингиз ва мукофот борлигини билдиришади. Мукофотни олишингиз учун эса сиз бутун бошли шахсий маълумотингизни (паспорт, уй ва қўл телефони рақами, яшаш манзилингиз, иш жойингиз, ФИО ва бошқа) киритишингиз ва кўрсатилган рақам билан боғланишингиз ёки кўрсатилган почтага кириб, айтилган ишларни бажаришингиз талаб қилинади. Лекин мукофот сизга барибир берилмайди.
Феруза АТАХАНОВА, 8-мактаб ўқитувчиси.

