МАТЕМАТИКА ФАНИДА МАНТИҚИЙ ФИКР

Ўқувчиларни бугунги замон талабларига  мос келувчи шахс сифатида  тарбиялаш учун одатий усуллардан фойдаланиб дарс ўтиш ярамайди. Уларни математика фанини ўзлаштириш учун етарли билим, малака, кўникмага эга бўлишлари илм олиш-ларига ёрдам беради. Шундай экан, ўқувчиларда мантиқий ва танқидий фикрлашни шакллантириш керак. Биз ҳар куни кўплаб вазифаларга дуч келамиз, уларни ҳал этишда мантиқий фикр юритишимизга тўғри келади. Ўқувчиларда мантиқий фикрлашни ривожлантириш учун эса ақлни чархлайдиган қизиқарли ва мантиқий саволлар тўпламидан дарс давомида мунтазам фойдаланиб боришимиз керак. Ўқувчилар ва болалар, баъзан катта ёшдаги кишилар ҳам жумбоқли саволларга ўч бўлишади. Мантиқий саволлар кишини ноодатий фикрлашга, ақлни чархлашга, тафаккурни ўстиришга олиб келади. Ҳар гал дарс сўнгида мантиқий саволлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. Агар ўқувчилар мантиқий саволларнинг жавобини топа олмасалар, жавобни келаси дарсга қолдирилса, ўқувчилар кейинги дарс келишини қизиқиш билан кутадилар. Шундай экан, математика  дарсларида доимо мантиқий  саволлардан фойдаланиб бориш мақсадга мувофиқдир.  Масалаларни ишлашда мантиқий фикрга эга бўлган шахслар тез ва осон тушуна оладилар.

Гулжаҳон АБДУЛЛАЕВА, 14-мактабнинг математика фани ўқитувчиси.