ПРОКУРОР ВА ЁШЛАР

Режага асосан июнь ойида туман прокуратураси томонидан ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларнинг волонтёрлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Прокурор ва ёшлар» онлайн учрашувларини ташкил этиш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини юксалтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ифодаловчи бошқа турдаги тадбирларни амалга ошириш киритилган.

Юқоридаги режа ижросини таъминлаш мақсадида яқинда туман прокуратураси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ва тумандаги ёшлар ўртасида онлайн тарзида «Ёшларни оилага тайёрлашнинг асосий омиллари ва уларнинг психологик хусусиятлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилиб, унда туман прокурори У.Номонов ёшларни оилага тайёрлашнинг асосий омиллари, никоҳ тузиш тартиби ва шартлари ҳақида кенг тушунтиришлар бериб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Алишер АБДУМАЖИДОВ, туман прокурорининг ёрдамчиси.