САВОДХОНЛИК ҚАЙ ДАРАЖАДА?

Маълумки, мамлакатимизда давлат тилини жорий этиш масаласи  собиқ тузум давридаёқ  ҳал этилган эди. Бу ҳақдаги қонун 1989 йилдан бери амалда. 1993 йилда лотин ёзувига асосланган янги ўзбек ёзуви қабул қилиниб, имло қоидалари, луғатлар ишлаб чиқилган. Мазкур қонун ва қарорларнинг жамиятдаги ижроси борасида муайян тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Шу кунларда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 17 сентябрдаги «Реклама тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ тадбиркорлик субъектларига тегишли бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар, ёзувлар ўрганилди. Ўрганиш гуруҳида туман молия бўлими, «Тасвирий ойна» мутахассислари, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.

Ўрганиш жараёнида тумандаги Баландариқ ва Қумтепа МФЙлари ҳудудидаги ҳамда Наманган – Андижон йўналишидаги йўл бўйидаги бугунги кун талабига жавоб  бермайдиган, маънан эскирган, имло қоидалари бузилган, қонунларга зид ўндан ортиқ тарғибот воситалари, баннерлар янги, талаб даражасидаги нусхаларига алмаштирилди. Саводхонлик бугунги даврнинг долзарб масаласи бўлганлиги боис бу борадаги ўрганиш келгусида давом этади.

Фаррух ТЕМИРОВ, туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси.