УЙЧИНИНГ ПОЛВОН ҚИЗИ
«Ҳеч бир нарса мамлакатни спорт каби дунёга тез танита олмайди». Биринчи Президентимиз таъкидлаганларидек, чиндан ҳам, юртимиз байроғи спорт орқали жаҳон юзини кўрди. Спортчиларимиз халқаро мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллаб, мамлакатимизни дунёга танитмоқда. Бугунги кунда ана шундай спортчиларимиз орасида Моҳигул Иброҳимова ҳам бор. У 12 ёшидан бошлаб белбоғли кураш сир-асрорларини 1-БЎСМ мураббийси Бахтиёр Турғунпўлатовдан ўрганиб келмоқда. Тенгдошимиз 18 ёшида жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди. 2018 йил Россиянинг Қозон шаҳрида жаҳон чемпионатида 3-ўрин, 2019 йил Тошкент шаҳридаги «Ўзбекистон Президенти соврини» учун ўтказилган жаҳон чемпионати, Нукус шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳсларида 1-ўринлар соҳиби бўлди. Шу тариқа икки карра жаҳон чемпиони ва уч карра Ўзбекистон чемпиони бўлди. Спортчимиз туманимиз ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Aпақов томонидан «Ташаккурнома» ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
-«Мен ҳаётимни спортсиз тасаввур қила олмайман. Соғлом бўлиш учун спорт билан шуғулланиш керак. Зеро, спорт соғлик гаровидир,» -дейди тенгдошимиз.
Юлдуз AБДУЛЛAЕВA, Наманган «Ёш журналистлар» мактаби ўқувчиси.

