ЧОРРАҲАДАГИ НОХУШЛИК

Қоидабузарга жойнинг фарқи йўқ экан. Эҳтимол, овлоқроқ, кўздан четдаги ерларда тезликни ошириб, тартиб-қоидани бузган ҳайдовчи-ларни: «Ҳеч ким йўқ-ку, ҳеч ким ҳаракатланмаяпти», -деган бир хотиржамлик йўлдан оздирар.

Лекин жамоат жойида пиёдалару автоуловлар қалашиб ётган манзилда ҳайдовчи қоидани бузса, уни нима деб оқлашниям билмайсан киши.

Худди шундай автотранспорт ҳодисаси Уйчи шаҳарчасининг маркази, туман ҳокимлигининг биноси рўпарасида содир бўлди. А.А. бошқарувидаги «Дамас»ни йўл-ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, бошқариб келди. Қаршисидан келаётган «Нексия» билан тўқнашди. «Нексия»ни олиб қочиш илинжида четга бурган ҳайдовчи Ш.Ш. пиёда ҳаракатланиб келаётган К.М.ни уриб юборди. Оқибатда К.М. ўртача оғир тан жароҳати олди.

Ушбу иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи А.А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси, 1-қисми билан айбдор, деб топилиб, унга тегишли жазо тайинланди.

Б.БОЙЗОҚОВ, жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.