ЎРГАНГАН КЎНГИЛ

Фарғоналик аёл В.А. ҳаёти давомиида оз эмас, кўп эмас нақд 12 бор суднинг қора курсисига ўтириб улгурди. «Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас», -деганларидек жиноят кўчасини кезиб, чарчамаган В.А. навбатдаги қаллобликка қўл уради. У Т.Ж.нинг ишончига кириб, уни алдаб, 5 дона жами 19 млн. 500 минг сўмлик дарвозани фирибгарлик йўли билан қўлга киритади. Оқибатда пулларини ўз вақтида ололмаган жабрланувчи унинг устидан ариза беришга мажбур бўлади.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи В.А.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш  ишлари жазоси тайинлади.

Ж.МАМУРОВ, жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.