«ҲАР БИР ОИЛА – ТАДБИРКОР» ДАСТУРИ – АМАЛДА

Туман ҳокими М.Апақов раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида «Ҳар бир оила – тадбиркор» дастури ижросини таъминлаш бўйича ибратли ишлар қилинмоқда.

-Ҳудудимизда 488 та кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оила аниқланган бўлиб, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда, -дейди 1-сектор котиби Шерзод Камалов. -Ўтган даврда 120 кишига 1 ва 2 сотихли иссиқхона  берилди. 32 та оилага имтиёзли кредит асосида (уч йилга 15 фоизли) 100 бошдан ошиқ қўй тарқатилди. Ўтган ҳафта 50 та оилага 7 миллион сўмдан 21 миллион сўмгача бўлган нархда бир бошдан қорамол берилди. «Норинлик Обиджон чорвадор» МЧЖда парваришланаётган мазкур қорамоллар зотдор ва наслли ҳисобланиб, бу кам таъминланган оилалар даромадларини кўпайтиришлари учун яна бир имкониятдир. Бундай хайрли ишлар яна давом этмоқда. Умиджон СУЛТОНОВ.